AUYning oʻtkazilishi toʻgʻrisida xabarlar

Ortga aksiyadorlar va sarmoyachilarga

"AНОР БAНК" Акциядорлик жамияти Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини эълон қилади

05.08.2021

Ҳурматли акциядорлар!


“AНОР БAНК” AЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2021 йил 27 августда Тошкент ш., Сайрам 5-тор кўчаси, 4-уй, "AНОР БAНК" AЖ биносида ўтказилади, электрон почта info@anorbank.uz , вебсайт: www.anorbank.uz

Рўйхатдан ўтиш соат 10.30 да бошланади.

Aкциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бошланиши - соат 11.00.

Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри тузилган сана 2021 йил 23 август.


Кун тартиби:

1. "AНОР БAНК" AЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида.

2. AНОР БAНК AЖ шаклланган устав капиталини тасдиқлаш тўғрисида.

3. AНОР БAНК AЖнинг эълон қилинган акцияларининг максимал ҳажмини аниқлаш тўғрисида.

4. "AНОР БAНК" AЖ Уставига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида.

 

"AНОР БAНК" AЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши учун тайёрланган хужжатларни Тошкент шаҳри, Сайрам 5-тор кўчаси, 4-уй "AНОР БAНК" AЖ биносида танишиб чикишингиз мумкин.

Эслатма: Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида акциядорнинг вакили вакил ҳақидаги маълумотларни (исми ёки унвони, яшаш жойи ёки жойлашган жойи, паспорт маълумотлари) кўрсатган ҳолда ёзма равишда тузилган ишончнома асосида ҳаракат қилади. Жисмоний шахс номидан овоз бериш учун берилган ишончнома нотариал тасдиқланиши керак.

Anorbank ilovasi

Qulay va tushunarli interfeys, yangi funksiyalar va imkoniyatlarni yangi ilovamizda topasiz. Shuningdek ilovaning ishlash tezligi ham oshirildi.

Sizning fikr-mulohazangiz uchun tashakkur!

Kerakli ma'lumotni topdingizmi?

Havola bilan bo'lishing: